Абу-Дабида 8-ноябр куни Париждаги машҳур Лувр музейининг энг йирик филиали очилди.
10 йил кутилган музей очилиши маросими жуда тантанавор равишда нишонланди.
Очилиш маросимида БАА ва Франция давлат раҳбарлари Халифа бин Зайд Ол Наҳаён ва Эммануел Макрон иштирок этди.
Музей биноси Франциялик меъмор Жан Новел томонидан лойиҳалаштирилган.
Мажмуанинг қурилишига 1 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфланган.
Иншоот Форс кўрфасидаги Саадият оролда қурилган бўлиб, унинг ўзи санъат асари кабидир.
Музей 97 минг кв/м майдонда жойлашган.
Асосий бинонинг устида палма новдаларининг тўқилишига ўхшаш гумбаз бор.
Гумбаз диаметри 180 метрни ташкил этиб унинг сояси мажмуанинг учдан икки қисмини ёпиб тура олади.
Мажмуа араб шаҳарсозлиги услубида қурилган бўлиб, 55 та қордек оппоқ бинолардан иборат.
Луврнинг Абу-Дабидаги филиали 11-ноябр куни кенг жамоатчилик учун очилди.
Бу ерда 23 та зал доимий экспозициялар учун очилган ва у ерда 600 та санъат асари такдим этилмоқда.

Изоҳ қошинг

Your email address will not be published. Required fields are marked *