Сайёҳлик портали tutu.ru 22,000 дан ортиқ йўловчилар орасида сўровнома ўтқазди. Сўровномада МДҲ авиакомпанияларининг йўловчиларга тақдим этадиган таомлари бахоланди. Шу тариқа таомномалари энг мазали ва тўйимли бўлган МДҲнинг10та авиакомпанияси аниқланди. Рўйхатда 1-ўринни “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари”авиакомпанияси эгллади. Миллий авиакомпаниямиз таомлари йўловчилар томонидан тўйимли ва мазали дея таърифланган. Парвоз 6 соатдан ортиқ давом этса асосий таомга қўшимча тарзда енгил нонушта ҳам тақдим этилади. Юқоридаги мақтовлар 2-ўринни эгаллаган “Аир Астана” авиакомпаниясига ҳам тегишлидир. Йўловчилар фикрича бу авиакомпания таомлари уй таомлари каби ниҳоятда мазали экан. Кучли учликни Россия авиакомпанияси “Алроса” якунлаган. “Алроса” ҳатто қисқа рейсларда ҳам йўловчиларга мазали таомлар тақдим қилар экан. 4-ўриндаги “Аир Молдова” таом менюсида Молдавия виносини тақдим этиши орқали йўловчилар кўнглини олган. Белорусиянинг “Белавиа” компанияси рейтингда 5-ўринни эгаллаган. Йўловчилар “Белавианинг” қисқа рейслардаги таомлари жуда тўйимли эканини эътироф этишган. Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси йўловчилар томонидан 6-ўринга муносиб кўрилган. 7-ўринни Россиянинг энг йирик авиакомпанияларидан яна бири “С7Аирлинес” эгаллади. Молдавиянинг “Флй Оне” авиакомпанияси рейтингнинг 8-қаторини эгаллаган. Рейтингни Россиянинг “Аврора” (9-ўрин) ва “Ред wингс” (10-ўрин) авиакомпаниялари якунлади

Изоҳ қошинг

Your email address will not be published. Required fields are marked *