2018 йил 26 апрель куни 15:00да Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияда, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овозда тасдиқлади. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов шу куннинг ўзида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 1975 йил 2 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. 1991—1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил «Дўстлик» ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳри «Artel Injiniring» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаб келган.

Маълумот учун, Akfa Group компанияси таркибига Artel, Atlas, Mediapark ва Imzo каби брендлар остида фаолият олиб бораётган корхоналар киради. Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўнгги пайтда Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига улкан ҳиссасини қўшиб келаётган тадбиркорлардан бири.

Изоҳ қошинг

Your email address will not be published. Required fields are marked *